Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда гуллар фестивали доирасидаги халқаро илмий анжуман ўз ишини бошлади
Хабарингиз бор, Наманганда жорий йилда 60-маротаба Халқаро гуллар фестивали ўтказилмоқда. Ушбу фестивалда 500 мингдан ортиқ меҳмонлар ташрифи кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик. Меҳмонлар орасида қўшни вилоят ва республикалардан ташриф буюрган уста гулчилар ҳам бор.
Ушбу фестиваль доирасида Наманган муҳандислик-технология институти томонидан “Сovid-19 пандемиясидан кейин қишлоқ хўжалиги, боғдорчилик ва гулчилик бизнесини шиддат билан тиклаш бўйича инновацион стратегиялар” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Фанлар академияси олимлари, АҚШ, Ҳиндистон, Малайзия, Туркия, Нидерландия, Япония давлатларининг етакчи мутахассислари боғдорчилик ва гулчиликни ривожлантиришга оид маърузалари билан қатнашмоқда.

Анжуманда Ўзбекистон олимлари билан бир қаторда хорижлик гул илмининг етук мутахассислари иштирок этяпти.

Мавзуга оид
22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
23:54 / 26.05.2025
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди
17:17 / 22.05.2025