Евроиттифоқда илк давлат Исроилни Фаластин ҳудудини босиб олишда айблади
Ирландия парламенти Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғи аннексия қилинганини қораловчи ва Исроил ҳукумати халқаро ҳуқуқ меъёрларини бир неча марта бузганини таъкидловчи резолюцияни бир овоздан маъқуллади.

Ирландия Евроиттифоқнинг Исроилни Фаластин ҳудудини босиб олишда айблаган илк мамлакатига айланди. Бу ҳақда The Jerusalem Post хабар бермоқда.
Ирландия парламенти Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғи аннексия қилинганини қораловчи ва Исроил ҳукумати халқаро ҳуқуқ меъёрларини бир неча марта бузганини таъкидловчи резолюцияни бир овоздан маъқуллади. Хабарда айтилишича, депутатлар Исроил элчисини чиқариб юбориш масаласини ҳам муҳокама қилган, лекин унинг мамлакатдан чиқариб юборилишига қарши овоз берган.
Мамлакат ташқи ишлар вазири Саймон Ковенининг сўзларига кўра, резолюциянинг қабул қилиниши Ирландия ҳукуматининг Исроил ҳарбийлари фаолиятига нисбатан хавотирини англатади.
«Исроилнинг аҳоли масканларини кенгайтириш бўйича амалга ошираётган ҳаракати кўлами, тезлиги ва стратегик кўриниши ҳамда бунинг ортидаги уринишлар бизни бўлиб ўтаётган воқеаларга нисбатан ростгўй бўлишимизни талаб қилади», — деб таъкидлади у.
Исроил ташқи ишлар вазирлигининг баёнот беришича, Ирландия Фаластин экстремистик гуруҳлари ғалабасини қўллаб-қувватламоқда.
Май ойи бошларида Фаластин ва Исроил ўртасидаги вазият кескинлашди. Томонлар бир-бирига ракета зарбалари бериши оқибатида 12 нафар исроиллик ва Ғазо секторида 230 киши ҳалок бўлди. 20 май куни томонлар ўт очишни тўхтатишга келишди.
Мавзуга оид

19:01 / 07.05.2025
Сурия ва Исроил БАА воситачилигида яширин музокаралар олиб бормоқда — Reuters

17:53 / 07.05.2025
АҚШ суди Pegasus жосуслик дастурини яратган Исроил компаниясини 170 млн доллар жаримага тортди

11:54 / 07.05.2025
Исроил Ямандаги асосий аэропорт ва портни яксон этди

09:44 / 07.05.2025