Ўзбекистон | 18:50 / 28.05.2021
26519
3 дақиқада ўқилади

Биттаям техникаси йўқ ташкилотларга йирик объектларни қуришни топшириш ҳоллари учраяпти — Президент

Бугун, 28 май куни президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор бўлиб ўтмоқда. Унда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, турар-жойларни таъмирлаш ишлари муҳокама қилинмоқда.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича 368 та объектда ишлар амалга оширилиши белгилангани билан, ҳозиргача Тошкент шаҳри, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Фарғона вилоятларидан бошқа ҳудудларда ишлар бошланмаган.

«Ҳали тендерлар якунланмаган. Биттаям техникаси йўқ ташкилотларга йирик объектларни бериш ҳоллари учраяпти.

Бир ҳафта муддатда боғча, мактаб, оилавий шифокор пункти, поликлиника каби ижтимоий соҳа объектларини бўйича лойиҳа ҳужжатлари якунига етказилиши керак.

Дастурларни амалга оширишда қолоқликлар мавжуд ҳудудларга Президент Администрацияси, Ҳукумат, Ҳисоб палатаси ва вазирликлардан масъул раҳбарлар йил якунига қадар бириктирилади.

Бунда, Худайбергенов – Қорақалпоғистон ва Жиззахга;

Раматов – Қашқадарё ва Самарқандга;

Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.Исломов ва Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари С.Саидкаримов – Тошкент вилоятига.

Президент маслаҳатчисининг ўринбосари А.Усмонов – Тошкент шаҳрига; Бобожонов – Хоразмга; Маматов – Бухорога; Парпиев – Сурхондарёга; Қўлдошев – Сирдарёга бориб, барча масалаларни жойида ҳал этишга ёрдам беради.

Худайбергенов, Раматов бириктирилган ҳудудлардан ташқари, барча ҳудудларда ишларнинг боришига ҳамда муаммоларни жойининг ўзида ҳал этилишига шахсан масъул ва жавобгар бўладилар.

Умуман, Раматов, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари билан бирга, дастурларда жорий йил учун белгиланган барча ишларни 1 октябрга қадар якунлаши керак.

Демак, Раматов ва Худайбергенов мана шу лойиҳалар учун шахсан жавобгар бўлади. Агар кечиктирсак, сифат пасаяди. Рейтингга кирмаган бирорта ташкилот кирмаслиги керак», – дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид