Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё яйловларига зарарли чигирткалар ёпирилди
Қашқадарё яйловларига Марокаш зарарли чигирткалари ёпирилган ва уларга қарши курашиш тадбирлари бошланган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, қўшни республика ҳудудидан Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани Хужапалас қишлоғи яйловларига, шунингдек, Ғузор туманидаги Тахам, Жанқара, Кенгсой яйловларига зарарли Марокаш чигирткаларининг катта тўдалари учиб ўтаётгани аниқланган.


Зойир Мирзаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан тезкорлик билан ушбу ҳудудларда отрядлар тузилиб, уларга 74 турдаги ишлов тадбирларини амалга ошириш техникалари жалб этилган. Сўнг зарарли чигирткаларга қарши самарали кимёвий ишловлар ўтказиш бошлаб юборилган. Чигиртка ёпирилган ҳудудларда 24 соат ишлайдиган махсус штаб ташкил қилинган.
Қайд этилишича, вилоятда зарарли чигирткаларга қарши 140 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилиши режалаштирилган. Шундан Ғузор, Деҳқонобод, Қамаши, Нишон, Миришкор, Чироқчи ва Шаҳрисабз туманлари яйловларида 88,5 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар бериш якунланган.

Таъкидланишича, вилоятда зарарли чигирткаларга қарши курашиш ишлари учун зарурий қўшимча маблағлар ажратилади. Ушбу маблағлар яна 20 минг гектар яйловларга ишлов тадбирлари олиб бориш учун кимёвий воситалар, ёқилғи ва техникалар учун эҳтиёт қисмлар харид қилишга сарфланади.

Соҳа масъулларининг билдиришича, 10 июнгача зарарли чигирткаларга қарши самарали ишлар амалга оширилиб, уларни бошқа вилоятларга ўтиб кетмасдан йўқ қилишга эришилади.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
15:49 / 14.05.2025
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
14:03 / 11.05.2025
Бухоро ва Хоразмни боғловчи йўлни чигирткалар босди
10:20 / 05.05.2025