Жаҳон | 23:49 / 28.05.2021
5090
1 дақиқада ўқилади

Европа Иттифоқида ўсмирларни коронавирусга қарши эмлашга рухсат берилди

Европанинг дори воситалари бўйича агентлиги Pfizer/BioNTech компанияларининг коронавирусга қарши Comirnaty вакцинаси билан 12–15 ёшлиларни эмлашга рухсат берди.

Аввал ушбу вакцина билан фақат 16 ёшдан катталарни эмлаш мумкин бўлган.

«Вакцинани 12–15 ёшлиларга қўллаш 16 ёшдан катталарга қўллаш каби бўлади. У қўлнинг юқори қисмидаги мушакка иккита инъекция кўринишида 3 ҳафталик оралиқ билан киритилади», деб айтилган агентликда.

Вакцина АҚШда 2 минг ўсмир иштирокида ўтказилган синовларда 100 фоиз самарали эканини кўрсатган.

Бошқа компаниялар ҳам ўз вакциналарини ўсмирларда синовдан ўтказмоқда. Жумладан, аввалроқ Moderna ўз вакцинасининг 12 ёшдан 18 ёшгача ўсмирлар учун хавфсиз эканини маълум қилган.

Мавзуга оид