Босфор орқали ҳаракатланиш 249 метрли танкер сабабли тўхтатилди
Истанбулда Босфор бўғози орқали ҳаракатланиш тўхтатилди. Бунга у орқали ҳаракатланаётган 249 метрли танкердаги носозлик сабаб бўлган, деб хабар қилди турк оммавий ахборот воситалари.
NTV телеканали маълумотларига кўра, нефт ортилган RAVA номли танкер рул бошқаруви ишдан чиққач, қирғоқ томон ўз-ўзича суза бошлаган. Воқеа жойига етиб келган соҳилбўйи қўриқлаш хизмати буксирлари уни қирғоқдан 300 метр берида тўхтатишга муваффақ бўлган.
Хавфсизлик нуқтайи назаридан бўғоз орқали ҳаракатланишни тўхтатишга қарор қилинган. Танкерга қўшимча буксирлар жўнатилган.
Носозликка нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум қилинмаган. Бўғоз орқали ҳаракатланиш қачон тикланиши борасида ҳам ҳеч қандай маълумот йўқ.
Vessel finder портали маълумотларига кўра, танкер Хорватия байроғи остида ҳаракатланган ва Россиянинг Новороссийск шаҳридан Испаниянинг Картахена шаҳри томон йўналаётган бўлган.
Мавзуга оид
09:26 / 26.10.2024
РФнинг «соядаги флоти»: Greenpeace 192 та эскирган танкерни топди
10:37 / 05.06.2023
Туркия Босфор ва Дарданел бўғозларидан кемалар ўтиши учун тўловларни оширди
08:58 / 29.12.2022
Йирик компаниялар Россия танкерлари учун уруш хавфини қоплаб бермайди
19:27 / 12.08.2022