Ўзбекистон | 07:36 / 29.05.2021
6281
1 дақиқада ўқилади

Бухорода мактаб ўқувчилари иштирокида оммавий муштлашув содир этилди

Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳар ҳокимлиги биноси яқинида мактаб ўқувчилари ўртасида содир этилган жанжал акс этган видео лавҳа тарқалди. Вилоят ИИБ ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 26 май куни Бухоро шаҳридаги 2-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўртасида Бухоро шаҳар ҳокимлиги биноси олдида жанжал содир этилган. Ҳолат Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 2-сонли ички ишлар бўлими навбатчилик қисмида юритилаётган Шакл-2 журналига қайд этилиб, кечиктириб бўлмас терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.

Муштлашувда тан жароҳати олган А.А. ва Ж.Р.нинг олган жароҳатлари оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда вояга етмаган Ф.Ж., Ф.Ж. ва А.А. ҳамда бошқаларнинг ҳаракатлари юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

Мавзуга оид