Жамият | 16:00 / 29.05.2021
25355
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Кондиционерни қандай танлаш керак?

Фото: LG Electronics

Ёз келишига ҳам оз фурсат қолмоқда, бу эса кондиционер харид қилиш вақти келди дегани. Бироқ дўконга бориб, биринчи кўзга тушган моделни сотиб олишдан аввал кондиционер турлари ва ажралиб турувчи хусусиятлари қайд этилган қўлланма билан танишиб чиқинг. Энг машҳур кондиционерлар сплит-тизимга эга бўлиб, бугун улар ҳақида тўхталиб ўтамиз. 

Стандарт кондиционерлардан ташқари, LG маҳсулотлари қаторида бир неча гуруҳларга ажратиш мумкин бўлган моделлар мавжуд: ҳавони тозаловчи функцияга эга бўлган кондиционерлар, эксклюзив дизайндаги кондиционерлар ва тасвирларни ўзгартириш имкониятига эга кондиционерлар. Келинглар, навбат билан кўриб чиқамиз.

Ҳавони тозаловчи функцияли DualCool

 

Ушбу сериядаги кондиционерларни одатий стандарт моделлардан ажралувчи асосий фарқи, улар хонани совитиш ва иситишдан ташқари ҳавони кичик заррачали чанг, микроб ва аллергенлардан тозалай олади. Чанг концентрациясини аниқловчи ва ифлосланиш даражасини намойиш этувчи PM 1.0 датчиги ёрдамида реал вақт режимида уйдаги ҳаво тозалигини назорат қилиш мумкин.

Ҳавони тозаловчи функцияли DualCool сериясида хонани 40 фоизга тезроқ совитувчи*, энергия истеъмолини 70 фоизгача камайтирувчи** ва сокин иш режимини таъминловчи икки каррали инверторли компрессор мавжуд бўлиб, сизнинг хордиқ чиқаришингизга халақит бермайди.

Ҳавони тозаловчи функцияли кондиционерлар категорияси иккита моделни ўз ичига олади: AP09RT ва AP12RT. Уларнинг асосий фарқи – иш унумдорлиги. AP09RT модели спо 27 м² гача майдонни, AP12RT модели эса до 36 м² гача бўлган майдонни совитишга қодир. Ўлчамлари, оғирлиги ва бошқа хусусиятлари деярли барида бир хил.

Art Cool Gallery

Бетакрор дизайнли мазкур ихчам кондиционерлар серияси ўз уйи деворига катта ўлчамдаги техникани осишни истамайдиган, аксинча, бирор-бир ноодатий ва минималистик қурилмани қидираётганлар учун ажойиб танлов бўла олади. Фон суратларини ўзгартириш имконияти туфайли сиз доимо интерьерга безак берган ҳолда Климтнинг «Бўса»сини бошқа исталган тасвир ёки фотосуратга алмаштиришингиз мумкин.

Ноодатий визуаль ечимдан ташқари, Art Cool Gallery кондиционерлари иш самарадорлиги билан бошқа каттароқ ўлчамдаги моделлардан сира қолишмайди. Шунингдек, уларда ҳам уч йўналишда майин, табиий оқимни таъминловчи энергеияни тежаш ва ҳавони тезроқ совитиш учун иккитали инвертор компрессори ўрнатилган.

Бошқа кўплаб моделлар сингари Art Cool Gallery кондиционерларини ҳам масофадан турган ҳолда смартфонда LG ThinQTM иловаси орқали бошқариш мумкин. Бошқача сўз билан айтганда, сиз қаерда турганингиздан қатъий назар исталган вақтда кондиционерни ёқишингиз ва ўчиришингиз, режимларга ўтказишингиз ва ҳароратни мослаш имконига эга бўласиз.

Art Cool Mirror

Рўйхатни эксклюзив дизайнга эга Mirror кондиционерлари серияси якунлайди. Уларнинг ажралиб турувчи жиҳати – атроф-муҳитни акс эттирувчи ва интерьерни тўлдирувчи олд панелнинг кўзгули юзасидир. 

Кўплаб моделлар каби Art Cool Mirror ҳам шовқин даражаси паст бўлган энергия тежовчи ва маконни тезроқ совитувчи икки карра инвертор компрессори билан жиҳозланган. Шунингдек, мазкур кондиционерларни ҳам ўз смартфонингизда  LG ThinQTM иловаси орқали масофадан туриб бошқариш мумкин.

Умид қиламизки, юқоридаги таснифлар сизга танловингизда ёрдам беради ва эндиликда сиз ўз уйингизда айнан қайси кондиционер бўлиши кераклигини билган ҳолда дўконга борасиз.


*- Кўрсаткичлар кондиционер модели ва давлатларга қараб фарқ қилиши мумкин

**- Кўрсаткичлар давлатлар ва белгиланган ҳароратга қараб фарқ қилиши мумкин. LG Electronics ички синовдан ўтказиш услуби асосида. Икки карра инверторли компрессорга эга US-W242K серияли кондиционер моделлари доимий тезликдаги (TS-H2465DA0) компрессорли кондиционер моделига нисбатан синовдан ўтказилди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид