Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳар ИИББ кучли шамол кузатилганда кўчада ҳаракатланмасликка чақирди
Ўтган ҳафтада Андижонда кучли шамол эсиши оқибатида электр таъминотида узилишлар бўлганди.
Тошкент шаҳар ИИББ кучли шамол кузатилганда аҳолини кўчада ҳаракатланмасликка чақирди.
«Тошкентликлар ва пойтахтимиз меҳмонларидан кучли шамол кузатилганда кўчада ҳаракатланмасликларини, автомобилларини дарахтлар ва бошқа турли мустаҳкам бўлмаган конструкциялардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишларини сўраймиз. Ўзингиз ва мулкингизни бахтсиз ҳодисалардан асранг!» дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 19 ва 26 май кунлари Андижонда кучли шамол эсиши оқибатида электр таъминотида узилишлар бўлганди.