Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошлоқда алиментдан қарздор бўлган отадан ўн минг АҚШ долларида алимент ундирилди
Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида алиментдан қарздор ота юз миллиондан ортиқ қарздорлигини тўлаб берди. Бу ҳақда Kun.uz га МИБ Фарғона вилояти бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Мажбурий ижро бюроси Тошлоқ туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 03.07.2013 йилдаги 4170/2013-сонли суд буйруғига асосан, қарздор Ш.Э.дан ундирувчи Д.М. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандлари учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлган.
Ижро ҳужжати бўйича қарздор Ш.Э. иш жойига эга бўлганлиги ва мунтазам равишда алимент унинг иш ҳақидан ўз вақтида ундириб келинганлиги сабабли ундирувчи Д.М. бирор маротаба эътироз билан мурожаат қилмаган.
Жорий йилнинг 24 май куни ундирувчи Д.М бюронинг туман бўлимига турмуш ўртоғининг иш ҳақи ва бошқа тўловларини қайта ҳисоб-китоб қилиш масаласида мурожаат қилган. Масъуллар томонидан мурожаат ўрганилганида, қарздор Ш.Э. 2017-2020 йиллар ва 2021 йил 4 ойи давомида унга ҳисобланган иш ҳақидан ташқари бошқа тўловлардан алимент учун суд буйруғида белгиланган 1/3 қисм миқдорида пул маблағларини ажратмаганлиги аниқланган.
Қайта ҳисоб-китоб натижасида қарздор Ш.Э. 4 йилдан ортиқ давр мобайнида иш ҳақидан ташқари даромадларини яшириши оқибатида 106 млн. 500 минг сўм алимент қарзи тўланмасдан қолганлиги маълум бўлган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор Ш.Э.дан 106 500 000 сўм ҳисобида 10.000 (ўн минг) АҚШ доллари миқдоридаги алимент пули нақд шаклда холислар иштирокида тўлиқ ундирилиб, унга топширилган.
Аввалроқ, Риштонда алимент пулларини тўламаган отага суд ҳукми ўқилгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
20:20 / 27.05.2025
Учқўрғон ҳокимлиги ходими икки аёлидан фарзандларига бир неча йиллик алимент қарзини тўламаяпти
14:15 / 09.04.2025
Тошкент шаҳрида ота 1,7 млрд сўм алимент тўлади
12:28 / 26.12.2024
Навоийда 2,5 йилдан бери қидирувда бўлган ота “дача”дан топилди
16:17 / 02.11.2024