АҚШда Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун митинглар ўтказилди
АҚШ мусулмонлари жамоаси ва православ яҳудийлар иштирокида Вашингтон марказида Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Вашингтон марказида Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун АҚШнинг 100дан ортиқ ташкилотларидан одамлар тўпланди.
Митингда АҚШ мусулмонлари жамоаси ва православ яҳудийлари иштирок этишган.
Намойишчилар Линколн ёдгорлигига Фаластиннинг байроқлари ва фаластинликларни қўллаб-қувватловчи шиорлар ёзилган плакатлар билан тўпланган.
Норозилик ҳаракатлари «Фаластинга озодлик!», «Бир кун Фаластин озод бўлади!» шиорлари остида ўтган.
Намойишчилар Исроилга қарши санкциялар ва яҳудий давлатига қурол етказиб беришга эмбарго жорий этишни, мамлакатлар ўртасидаги эркин савдо шартномасини бекор қилишни ва Исроил ҳукумати томонидан амалга оширилган аҳоли пунктлари фаолиятига чек қўйишни талаб қилган.
Шунингдек, Вашингтон ва Линколн ёдгорлиги орасидаги ҳудудда намойишчилар томонидан Фаластиннинг юзлаб байроқлари кўтарилган.
Аввалроқ, 21 май куни Исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС ташкилоти ўртасида Миср воситачилигида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:10
Александр Дарчиев РФнинг АҚШдаги янги элчиси бўлиши мумкин
17:39 / 23.11.2024
2024 йилда гуманитар ёрдам ходимлари ўлими бўйича рекорд ўрнатилди – БМТ
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024