Навоий вилоятида жорий йилда йўл-транспорт ҳодисалари ва улар билан боғлиқ ўлим ҳолатлари сони ошган

Навоий вилоятида жорий йилда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан йўл-транспорт ҳодисалари ва улар билан боғлиқ ўлим ҳолатлари кўпайган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Навоий вилоятида жорий йилда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан йўл-транспорт ҳодисаларининг сони сезиларли ошган.
Жумладан, ўтган йилнинг шу даврида 64та йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган бўлса, бу йил уларнинг сони 74тани ташкил этган.
Жароҳатланганлар сони: 2020 йилда 53 нафар, 2021 йилда 57 нафар бўлган.
Вафот этганлар сони: 2020 йилда 22 нафар, 2021 йилда 27 нафарга ошган.
Йўл-транспорт ҳодисаларининг сабаблари ўрганилганда, улар:
- тезликни ошириш,
- транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш,
- чарчоқ туфайли бошқарув пайтида ухлаб қолиш,
- қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиш,
- пиёдаларга йўл бермаслик,
- светофор ишораларига бўйсунмаслик,
- пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши оқибатида юз берган.
Мавзуга оид

22:18 / 14.05.2025
“170 дона 200 сўмлик” — Навоийда пенсиянинг бир қисми тангада тўланаётгани айтиляпти

13:30 / 07.05.2025
Ўзбекистонда илк бор ёмғирни сунъий ёғдириш технологияси синаб кўрилмоқда

18:28 / 01.05.2025
Навоийда кичик самолётлар ишлаб чиқарилади

16:51 / 02.04.2025