Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий аттестация комиссияси илмий тадқиқотчиларни шубҳали илмий журналлардан огоҳлантирди
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (ОАК) илмий тадқиқотчиларни шубҳали илмий журналлардан огоҳлантирди. Унга кўра “шубҳали” нашрларда мақолаларни чоп этиш учун тақдим этишда эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилган.
Шунингдек, Scopus платформасидан 2021 йилнинг апрел ойи ҳолатига кўра чиқариб юборилган ва илмий “ғирром” деб эътироф этилган журналлар, илмий нашрлар рўйхати илова қилинган.
«Дисcертациялар сифатини оширишда нашр ишлари, жумладан, уларнинг тегишли талабларга жавоб берган илмий нашрларда чоп этилиши муҳим аҳамият касб этади. Шу жиҳатдан интернет тармоқларида жойлаштирилган маълумотларга асосланган ҳолда қуйида келтирилган “шубҳали” нашрларда мақолаларни чоп этиш учун тақдим этишда эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади», дейилади ОАК маълумотида.
Scopus платформасидан 2021 йилнинг апрел ойи ҳолатига чиқарилган илмий нашрлар рўйхати билан ушбу илова орқали танишиш мумкин.
Аввалроқ ЎзФА Математика институти директор ўринбосари Ғолибжон Ботиров 2020 йилда Scopus маълумотлар базасидан чиқариб юборилган журналлар ва уларга энг кўп ўзбек олимлари томонидан мақолалар юборилгани ҳақида маълумот бериб, бу мамлакат илми учун даҳшатли белги эканини таъкидлаган эди.
Шунингдек, 11 май куни Ўзбекистондаги илмий журналларнинг халқаро маълумотлар базаларига киритилиши юзасидан бўлиб ўтган давра суҳбатида Ўзбекистондаги журналларнинг кузатувчилари сони камлиги, яхши илмий натижалар чоп этилмаслиги, журналларнинг веб-сайтлари деярли ишламаслиги, таҳрир ҳайъати асосан маҳаллий олимлар экани хорижлик экспертлар томонидан айтиб ўтилган эди.
Мавзуга оид
18:21 / 21.06.2022
Олий аттестация комиссияси сайти ҳакерлар ҳужумига учради
23:44 / 19.05.2020
Илмий ёзмалари тошқинда яроқсиз ҳолга келган сирдарёлик тадқиқотчига президент топшириғи билан докторлик даражаси берилди
11:50 / 05.07.2019
«ОАК Бюллетени» журналини чоп қилиш нега керак? Яна ОАК фаолияти ҳақида саволлар
09:16 / 01.06.2019