Ўзбекистон | 18:05 / 31.05.2021
1843
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда хорижга чиқадиган талабалар ва ОАВ ходимлари коронавирусга қарши эмланади

Ўзбекистонда 31 май кунидан бошлаб COVID-19’га қарши эмланадиган фуқаролар рўйхатига талабалар, ОАВ ходимлари ва ёзувчилар қўшилди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходими Насиба Тоирова маълум қилди.

Биринчи навбатда 65 ёшдан юқори инсонлар, тиббиёт ходимлари, мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим муассасаси ходимлари ҳамда сурункали хасталиклар кузатиладиган фуқаролар коронавирусга қарши эмлаш жараёнларида иштирок этаётган эди.

Насиба Тоирова берган маълумотга кўра, 31 май кунидан бошлаб ушбу рўйхатга:

  • чет элга ўқишга борадиган талабалар;
  • оммавий ахборот воситалари (журналистлар, блогерлар);
  • ёзувчилар;
  • телерадиокомпанияда хизмат қилувчи ходимлар қўшилди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид