Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб кетиб қолган “Porsche” омадли тарзда талафотдан қутулиб қолди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент кўчаларидан бирида “Porsche” иштирокида содир бўлган ЙТҲ видеолавҳаси тарқалди. Kun.uz ушбу воқеа юзасидан маълумот олиш учун ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати вакили Музифа Султонова билан боғланди.
Унинг маълум қилишича, 1990 йилда туғилган ҳайдовчи С.А. 2021 йилнинг 25 май куни соат 16:50 ларда, Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчасида ўзининг бошқарувидаги “Porsche Taycan” русумли автомобилида Шаҳрисабз кўчасидан Ислом Каримов кўчаси томонга қараб ҳаракатланаётиб, рул бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги ариқ устида тўхтаб қолган.

“Ҳайдовчи билан профилактик суҳбат ўтказилди. Ҳайдовчига ҳеч қандай тан жароҳати етмаган ва транспорт воситасига ҳам зарар етмаган” – дейди Музифа Султонова.
Унинг билдиришича, ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
20:21 / 24.05.2025
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида автомобил бошқарган ўқувчилар аниқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
18:17 / 19.05.2025