Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 14:17 / 01.06.2021
1924
1 дақиқада ўқилади
Энг кўп моддий маданий мерос объектлари Самарқанд вилоятида эканлиги маълум қилинди
Ўзбекистонда энг кўп моддий маданий мерос объектлари Самарқанд вилоятида жойлашган. Бу ҳақда вилоят статистика бошқармаси ахборот хизмати Kun.uz’га маълум қилди.
Қайд этилишича, 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 8 208 та моддий маданий мерос объектлари бор. Вилоятлар орасида Самарқанд биринчи ўринда жойлашган бўлиб, 1 607 та моддий маданий мерос объектлари мавжуд.
Ҳудудлар кесимида:
- Самарқанд вилоятида – 1 607 та;
- Қашқадарё вилоятида – 1 468 та;
- Бухоро вилоятида – 829 та;
- Тошкент вилоятида – 828 та;
- Сурхондарё вилоятида – 561 та;
- Навоий вилоятида – 437 та;
- Жиззах вилоятида – 427 та;
- Андижон вилоятида – 422 та;
- Фарғона вилоятида – 376 та;
- Тошкент шаҳрида – 354 та;
- Қорақалпоғистон Республикасида – 288 та;
- Наманган вилоятида – 274 та;
- Хоразм вилоятида – 259 та;
- Сирдарё вилоятида – 78 та моддий маданий объектлари бор.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025