Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда қарздор қарзи эвазига уйидаги жиҳозларни олиб кетган МИБ ходимларини калтаклади
Жиззах вилоятининг Зомин туманида қарийб 300 млн сўмлик қарзини тўламай келаётган қарздорнинг уйидан телевизор, микротўлқинли печ ва чангютгич хатлаб олиб чиқиб кетган давлат ижрочилари қаршиликка учраган. МИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, қарздор эркак қарзини тўлашини айтиб, икки ижрочини овлоқ жойга олиб бориб, қўл кўтарган.
«Асака банк» фойдасига солидар тартибда 288 млн 122 минг сўм қарз ва давлат фойдасига 11 млн 523 минг сўм давлат божи ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари бўйича қарз тўланмагач, МИБ Зомин тумани бўлими давлат ижрочилари Ё.Умматов, М.Мирзаев ва бошқалар 2021 йилнинг 24 апрел куни қарздорнинг хонадонидан 1 дона «Roison» телевизори, 1 дона «Samsung» микротўлқинли печи ва 1 дона «Samsung» чангютгичини қарз эвазига хатлаб олиб кетишган.
МИБ ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, воқеанинг эртасига, яъни 25 апрел куни қарздор шахс давлат ижрочиси М.Мирзаевга қўнғироқ қилиб, қарзини тўлаб беришни ваъда қилган. У Ё.Умматов ва М.Мирзаевни «Cobalt» русумли автомашинасида овлоқ жойдаги пишиқ ғишт ишлаб чиқариш цехига олиб бориб, давлат ижрочиларига ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказган.
«Ходимларга туман тиббиёт бирлашмасида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, давлат ижрочиси Ё.Умматовга пастки лаб ички юзаси ёрилиши, бурун ёпиқ жароҳати, давлат ижрочиси М.Мирзаевга юқори ва пастки лаб жароҳати, бўйин ўрта ўлчамли ёпиқ жароҳати, ўнг бел қисми ёпиқ жароҳати ташхиси қўйилган.
Содир этилган ҳолат бўйича 19 май куни Зарбдор туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноий иш қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дея маълум қилди МИБ ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қамашида иш фаолиятини бажараётган МИБ ходимига нисбатан кескин қаршилик кўрсатган қарздор фуқаро ва унинг қариндошларига жиноят иши қўзғатилганди.
Мавзуга оид
11:57 / 21.05.2025
Давлат ижрочилари ижро йиғими ҳисобидан моддий рағбатлантирилади
10:24 / 14.05.2025
Зоминда жарликка тушиб кетган фуқаро қутқарилди
10:13 / 13.01.2025
Жиззахда илонни тириклай еб юборган шахс жаримага тортилди
17:05 / 25.11.2024