Ўзбекистон | 10:32 / 03.06.2021
13706
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Бир кунда 300га яқин янги ҳолат қайд этилиб, икки бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги кунлик касаллик қайд этиш кўрсаткичи ўсиб, икки нафар бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 2 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 100997 (+271) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 6 нафари Андижон вилоятида,
  • 4 нафари Бухоро вилоятида,
  • 5 нафари Жиззах вилоятида,
  • 1 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 2 нафари Навоий вилоятида,
  • 5 нафари Наманган вилоятида,
  • 40 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 5 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 24 нафари Фарғона вилоятида,
  • 7 нафари Хоразм вилоятида,
  • 37 нафари Тошкент вилоятида,
  • 124 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Андижон вилоятида 26 нафар,
  • Бухоро вилоятида 6 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 12 нафар,
  • Навоий вилоятида 3 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 37 нафар,
  • Фарғона вилоятида 14 нафар,
  • Хоразм вилоятида 15 нафар,
  • Тошкент вилоятида 72 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 135 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 96889 (+320) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 693 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3415 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзуга оид