Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
NASA Венерани ўрганиш учун 2та миссия юборади
Ҳар бир миссияни тайёрлаш учун тахминан 500 миллион доллар маблағ ажратилади. Бу миссияларни амалга ошириш 2028-2030 йилларга мўлжалланмоқда.
АҚШ Миллий авиация ва космик агентлиги (NASA) атмосфераси ва геологик хусусиятларини ўрганиш учун Венера сайёрасига 2та миссия юбораётганини эълон қилди.
Ҳар бир миссияни тайёрлаш учун тахминан 500 миллион доллар маблағ ажратилган. Ҳар иккаласи ҳам 2028-2030 йилларга мўлжалланмоқда.
NASA маъмури Билл Нелсоннинг таъкидлашича, миссиялар сайёрани ўрганиш бўйича янги билимларни тақдим қилади. Сайёрага ташриф буюрган АҚШнинг сўнгги текшируви 1990 йилда амалга оширилган.
«Улардан мақсад – қандай қилиб Ерга ўхшаш кўплаб хусусиятларга эга бўлган иккинчи сайёра «дўзахга ўхшаш дунё»га айланганини тушунишдир», – дейилади NASAнинг эълон қилинган баёнотида.
Маьлум қилинишича, сўнгги йилларда Европа ва Япониянинг космик кемалари сайёра атрофини айланиб чиққан.
Венера Қуёш тизимидаги энг иссиқ сайёра бўлиб, бу ерда ҳаво ҳарорати 500 градусга тенг. Бу қўрғошин эритиш учун етарли ҳисобланади.
Сўнгги бир неча ўн йилликлар давомида NASA томонидан илмий тадқиқотлар учун энг кўп Марс сайёрасини ўрганишга маблағ сарфланган. Аммо бу ўзгариб бормоқда. Янги ғоялар ва талқинлар узоқ вақтдан бери «ўлик» сайёра бўлган, деб ҳисобланувчи Венера геологик жиҳатдан фаоллашаётганлигини кўрсатмоқда.
Аввалроқ, NASA томонидан Марсда кислород ишлаб чиқаришга эришилгани хабар қилинганди. Таъкидланишича, 5,4 грамм кислород олишга муваффақ бўлинган.
Мавзуга оид
17:14 / 17.05.2025
NASA афсонавий Voyager зондини 25 миллиард километр масофадан таъмирлашга муваффақ бўлди
20:43 / 11.05.2025
Олимлар Марс қаърида улкан кўл борлигини аниқлади
01:03 / 08.05.2025
NASA 2026 йилда Марсга ракета учириши мумкин
16:48 / 05.05.2025