Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда фуқарога ер олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
Тошкент вилоятидан фуқарога аукцион орқали ер олиб беришни ваъда қилиб, ундан 80 млн сўмни қўлга киритган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Т.С. ўзгалар мулкини қўлга киритиш мақсадида, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқаролар М. ва О. га Тошкент вилоятидан 27 сотих ер майдонини “Электрон онлайн аукцион” орқали олиб беришига ишонтириб, уларнинг жами 80 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
10:44 / 08.05.2025
Telegramʼда аккаунтлар сотилишини реклама қилиб, фуқароларнинг пулини ўзлаштириб келган шахс ушланди
13:48 / 18.04.2025
Ҳудудларда ер сотиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди
16:12 / 31.03.2025
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш тартиби ўзгартирилди
11:13 / 31.03.2025