Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда жиноий жавобгарликдан қочиб юрган шахс Тошкент шаҳрида ушланди
Сурхондарё вилояти Шеробод туманида жиноят содир этиб қочиб юрган шахс Тошкент шаҳрида ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг февраль ойида, Шеробод тумани Олтинвоҳа маҳалласида яшовчи Ж.О. Жиноят кодексининг 226-моддаси 2-қисмида кўрсатилган (Маъмурий назорат қоидаларини бузиш) жиноятини содир этган ва яширинган. Унга нисбатан Шеробод туман ИИБ тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш қарори қўлланилган.
Қайд этилишича, 30 май куни Тошкент шаҳрида хизмат сафарида бўлган вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ҳамда Шеробод тумани ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан Ж.О. Тошкент шаҳри Чилонзор туманида юргани аниқланиб, қўлга олинган.
Мавзуга оид
15:28 / 19.05.2025
Сурхондарёда 11 нафар ўқитувчи 2 минг доллардан кўп маош олаётгани айтилди. Президент буни Британия билан таққослади
11:03 / 02.05.2025
Сурхондарёда ЙПХ ходимига куч ишлатган 3 киши ушланди
21:44 / 04.04.2025
“Гулзор қилиб қўйганди, энди у йўқ” – Сурхондарёда 200 туп дарахт йўқ қилингани айтилмоқда
16:33 / 12.03.2025