Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 3та машина иштирокида тўқнашув содир бўлди
4 июнь куни соат 10:50ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Байналмилал кўчасида жойлашган 26-уй рўпарасида "Nexia-3", "Lacetti" ва "Mercedes-Benz" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарига кўра, тўқнашув натижасида "Mercedes-Benz" русумли автомобилда бўлган ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчи ҳамда "Lacetti" русумли автомобилда бўлган бир йўловчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўқнашув содир бўлиш сабабларига ойдинлик киритилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз”, дейилади маълумотда.

Мавзуга оид
16:26 / 27.05.2025
Марказий Осиёнинг энг яхши шаҳри аниқланди
14:30 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
20:21 / 24.05.2025