Ўзбекистон | 14:11 / 04.06.2021
1608
1 дақиқада ўқилади

Хонободда шоли етиштириш учун ер ажратиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

У фуқаронинг ишончига кириб, 21 миллион сўмга ер олиб беришни ваъда қилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Хонобод шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро У.Т. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фуқаро Б.нинг ишончига кириб, унга Норин-Қорадарё ирригация тизимлари муҳофаза ҳудудига қарашли бўлган 0,36 гектар ер майдонида узоқ муддат давомида шоли етиштиришда фойдаланиш учун ҳужжатларни тайёрлаб бериш эвазига 21 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олишган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Андижоннинг икки туманида ер сотиш билан боғлиқ ҳолат аниқланганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид