Ўзбекистон | 11:53 / 05.06.2021
3602
2 дақиқада ўқилади

“Меҳр-5” операцияси доирасида Суриядан олиб келинган фарғоналиклар уйларига етиб келишди

“Меҳр-5” операцияси доирасида юртимизга қайтган фарғоналик 3 нафар аёл ва 6 нафар бола, доимий яшаш жойларига етиб келишди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи ва бевосита назорати остида амалга оширилган “Меҳр-5” операцияси натижасида Суриядаги уруш нуқталарига бориб қолган ва “Ал-Ҳол” лагерида 3 йилдан кўпроқ вақт давомида ушлаб турилган 24 нафар аёл ва 69 нафар бола жорий йил апрель ойининг охирида Ўзбекистонга қайтарилиб, Тошкент вилоятидаги “Бўстон” санаторийсига жойлаштирилганди.

Қайд этилишича, 4 июнь куни кеч соатларда “Меҳр-5” операцияси доирасида юртимизга қайтган фарғоналик 3 нафар аёл ва 6 нафар бола, доимий яшаш жойларига етиб келишди.

Наманган вилоятининг Поп тумани темир йўл вокзалида уларни вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси – вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Тўлқиной Тожиева ҳамда ушбу фуқаролар яшовчи шаҳар ва туманлар ҳокимликлари вакиллари қарши олишган. Ушбу фуқаролар яшаш манзиллар бўйича Фарғона шаҳри, Бешариқ ва Қува туманларига етиб келишган.

Аввалроқ, Суриядан Ўзбекистонга «Меҳр-3» операцияси доирасида 25 нафар аёл ва 73 нафар бола қайтарилгани ҳақида хабар (https://t.me/kunuzFargona/1790) берилган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид