Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийдаги намунали уйлар муаммоси - «Қишлоқ қурилиш инвест» айбни иккинчи томонга тўнкади
Олдинроқ Kun.uz Кармана тумани Шибзон маҳалласининг Янги Урганжи массивида қурилган намунавий уйларда ер ости сувлари яқинлигидан яшаш имконсиз бўлаётганини маълум қилганди. «Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ ИК Навоий вилояти филиали мазкур масала юзасидан расмий муносабат билдириб, айбни Кармана туман мелиорация-ирригация бўлимига тўнкади.
Маълум қилинишича, ушбу намунавий улар 2019 йилда пудрат ташкилот «АKFA KRISTAL MONTAJ» МЧЖ томонидан қурилган.
«Ушбу уй-жойлар ҳудуддаги фермер хўжалик экин ерларига туташ бўлган майдонда қурилган. Атрофда зовур мавжуд бўлиб, бугунги кунга қадар Кармана туман мелиорация-ирригация бўлими томонидан бирон марта тозаланмаган. Фермер хўжалиги томонидан экин ерларининг шўрини ювиш ва экинларни суғорган вақтда ер ости суви сатҳининг кўтарилиши юзага келмоқда. Қолаверса, атрофда зовур тозаланмаганлиги сабабли, юзага чиқаётган шўр уйларнинг сифатига жиддий таъсир қиляпти. Ҳақиқатда, намунали уйлар ва фермер хўжалик экин ерлари орасида ярми кўмилиб қолган зовур қазиб чиқилса, ер ости сувлари муаммоси бартараф этилиши мумкин. Намунавий уй-жой атрофидаги зовурни қазиб тозалаш «Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ ИК Навоий вилояти филиали ваколатига кирмайди», — дейилади расмий муносабатда.
Шунингдек, муносабатда ушбу массивдаги ер майдонида бош режага асосан болалар майдончаси учун жой ажратиш кўзда тутилмаганлиги таъкидланади.
Эслатиб ўтамиз, Кармана тумани мелиорация бўлими бошлиғи Мўмин Икромов ушбу уйлар қурилиши учун ер танлашда мелиорация-ирригация соҳаси мутахассисларининг хулосаси ёки таклифи олинмаганлигини, ҳозирги кунда ушбу ҳудудда ёпиқ зовур қуриш учун қарийб 1 миллиард сўм, очиқ зовур қуриш учун эса 700 миллион сўм маблағ сарфланиши мумкинлигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
10:43 / 21.11.2020
Шаҳрисабз туманида газ йўқ ҳудудда газга мослашган намунали уйлар қурилганди, мантиқсизлик жабрини халқ чекмоқда
15:28 / 05.08.2020
Оқолтиндаги қурилиш ишларида 1,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағ талон-торож қилингани аниқланди
20:40 / 22.11.2019
Қишлоқларда уй-жойлар йўл бўйларида бир қатор қилиб қурилишига чек қўйилади
20:30 / 20.11.2019