Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда «Ласетти» билан тўқнашган «Жигули» ҳайдовчиси вафот этди
Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида «Ласетти» ва Жигули машиналари ўзаро тўқнашган. Оқибатда «Жигули» ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 3 июнь 01:30 ларда Каттақўрғон шаҳар Амир Темур шоҳкўчасида инсон ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. «Ласетти» ва «Жигули» машиналари ўзаро тўқнашган. Оқибатда «Жигули» ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олган ва шифохонага олиб кетишда, йўлда вафот этган.
Аниқланишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисасига ҳайдовчиларнинг тезликни ошириши сабаб бўлган. Қайд этилишича, мазкур ҳодиса юзасидан Каттақўрғон шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ўтказилмоқда.
Тахтиқорача довонининг Самарқанд вилоятидан ўтувчи қисмида «Газель» юк машинаси жарликка қулаб кетди
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025