Учқудуқда янги маҳалла ташкил этилмоқда

Фото: KUN.UZ
Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида маҳаллалар сони биттага кўпаймоқда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига халқ депутатлари Учқудуқ тумани кенгашининг ҳудудда янги маҳалла ташкил этиш ҳақидаги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Қарорга мувофиқ тумандаги Йўлчилар овули ҳамда Мустақиллик, Абай, Дўстлик маҳаллалари ҳудудида янги маҳалла фуқаролар йиғинини тузиш кўзда тутилмоқда. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг хулосасига асосан янги тузилаётган маҳаллага «Ифтихор» номи берилиши режалаштирилган.
Қарор билан тумандаги тегишли масъулларга янги ташкил қилинган маҳаллалар ҳудудида яшовчи аҳолининг фуқаролик паспортларига ўзгартириш киритиш, янгидан тузилган маҳалла фуқаролар йиғинларига номи ёзилган кўрсатгич ва белгилар, пешлавҳаларни замонавий дизайн асосида ўрнатиш, уларни маъмурий бино ва керакли жиҳозлар билан таъминлаш вазифаси топширилган.
Шунингдек, қарор иловасига кўра, янги тузилаётган маҳалланинг майдони 115,8 гектар қилиб белгиланган. Қарор муҳокамаси 16 июнь куни якунланади.
Олдинроқ вилоятнинг Кармана туманида «Деҳқонобод», «Буюк ипак йўли», «Янгиҳаёт» номли янги МФЙлар ташкил этилганди.
Мавзуга оид

22:18 / 14.05.2025
“170 дона 200 сўмлик” — Навоийда пенсиянинг бир қисми тангада тўланаётгани айтиляпти

13:30 / 07.05.2025
Ўзбекистонда илк бор ёмғирни сунъий ёғдириш технологияси синаб кўрилмоқда

18:28 / 01.05.2025
Навоийда кичик самолётлар ишлаб чиқарилади

19:20 / 25.04.2025