Ўзбекистонда сўнгги бир кунда яна 40 мингдан ортиқ киши коронавирусга қарши эмланди
Ўзбекистонда 5 июнь куни жами 40 799 киши COVID-19’га қарши эмланди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Шулардан 18 581 нафари биринчи босқичда, 19 862 нафар фуқаро иккинчи босқичда, 2356 нафар фуқаро эса учинчи босқичда эмланган.
Ҳозирги кунгача Ўзбекистонда коронавирусга қарши 2 335 997 доза вакцинадан фойдаланилди, уларнинг 860 117 дозаси иккинчи, 8742 дозаси учинчи босқичда қўлланилган. Шунга кўра, мамлакатда жами эмланганлар сони 1 467 138 нафарни ташкил этмоқда.
5 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Андижон вилояти (6024 доза),
- Тошкент вилояти (5040 доза),
- Наманган вилояти (4977 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори ўринларни:
- Фарғона вилояти (289 105 доза),
- Наманган вилояти (275 212 доза),
- Андижон вилояти (268 996 доза),
- Самарқанд вилояти (219 854 доза) эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари 1 апрелдан бошланди. Эмлаш учун AstraZeneca, ZF-UZ-VAC 2001 ва «Спутник V» вакцинасидан фойдаланилмоқда. AstraZeneca вакцинаси билан 2 маротаба, ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси билан 3 маротаба эмлаш кўзда тутилган. 23 майдан ўзбек—хитой вакцинаси билан эмланганларга 3-дозани қўллаш бошланди. Мамлакатда июнь ойи охиригача 4 миллион кишини коронавирусга қарши эмлаш режалаштирилган.
Мавзуга оид
07:24 / 16.02.2022
ЮНИСЕФ Ўзбекистонга вакцина омборлари учун 500 минг долларлик ускуналар тақдим этди
10:58 / 03.02.2022
Ўзбекистон Россия вакциналарини импорт қилиш бўйича топ-5 давлат қаторига кирди
16:41 / 31.01.2022
Ўзбекистонлик биолог: Илк вакцина мусулмон олими томонидан яратилган
08:44 / 19.01.2022