Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида йўловчи аёл вафот этди
Самарқанд вилояти Пахтачи туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида йўловчи аёл вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 31 май куни М37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши халқаро автомобиль йўлининг Пахтачи тумани Хумор маҳалласи ҳудудидан ўтган 124-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган.
Isuzu юк машинаси йўл четида тўхтаб одам тушираётган Nexia машинасининг орқа томонидан зарб билан урилган. Оқибатда Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган аёл оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Қайд этилишича, мазкур ҳодиса юзасидан Пахтачи тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:32 / 27.05.2025
Пахтачида бир кунда 3 ўқувчи сувга чўкиб ҳалок бўлди
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
20:21 / 24.05.2025
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида автомобил бошқарган ўқувчилар аниқланди
10:27 / 22.05.2025