Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўл жанги бўйича Тошкентда ўтган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон 1-ўринни эгаллади
Ўзбекистон қўл жанги терма жамоаси Тошкентда ўтган жаҳон чемпионатида 8 та олтин, жами 30 та медал билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди.
5-7 июн кунлари Тошкентда қўл жанги бўйича VI Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба қозонди.
Ўзбекистон Қўл жанги федерациясидан хабар қилишларича, мезбон спортчилар 8 та олтин, 11 та кумуш ва 11 та бронза – жами 30 та медални қўлга киритди.
Умумжамоа ҳисобида 2-ўрин Россия, 3-ўрин Қозоғистон терма жамоасига насиб этди.
Миллий олимпия қўмитаси ахборотига кўра, чемпионатда 30 та мамлакатдан 200 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди.
Мавзуга оид
08:07 / 21.06.2022
Дзюдо ва қўл жангини ривожлантириш бўйича президент қарорлари қабул қилинди
08:24 / 09.02.2022
Ўзбекистонда қўл жанги янада ривожлантирилади - Президент қарори лойиҳаси
23:41 / 05.05.2019
Мудофаа вазирлигида илк бор “Кўргазмали қўл жанги намойиши” мусобақаси ўтказилди
08:02 / 15.02.2019