Samsung компанияси 6G технологиясини тақдим этиши кутилмоқда
Samsung Advanced Communications Research Center бўлинмаси 2019 йилда 6G тармоғини ишлаб чиқиш устида иш бошлаганди.

Samsung яқин вақт ичида олтинчи авлод мобил тармоғини (6G) тақдим этиши кутилмоқда. Бу ҳақда Korea Times нашри хабар берди.
Қайд этилишича, компания 22 июнда Unleashing the full power of 5G тадбирини ўтказади. Тадбирда компания "навбатдаги авлод тармоқлари ривожидаги етакчилиги"ни намойиш қилади.
Samsung Advanced Communications Research Center бўлинмаси 2019 йилда 6G тармоғини ишлаб чиқиш устида иш бошлаганди. Компания ўтган йили 6G стандарти ҳужжатларини эълон қилди.
Тахминларга кўра, янги технологияни жорий этиш 2028 йилдан кейин бошланади. Тармоқлар сониясига 1 Тбитгача маълумотларни узатиш имкониятига эга бўлади. 6G тармоғи маълумотларни 5G тармоғига нисбатан 50 баравар тезроқ узатади.
Мавзуга оид

19:00 / 28.03.2025
Samsung янги Galaxy А56 5G, А36 5G ва А26 5G смартфонларини тақдим этди

17:50 / 28.03.2025
The Korea Times: LG, Samsung ва Hyundai Россияга қайтиш имкониятини ўрганмоқда

20:08 / 25.03.2025
Ҳиндистон Samsungʼдан 601 млн долларлик солиқ қарзини тўлашни талаб қилди

21:15 / 03.03.2025