Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қарши шаҳрида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган «Нексия»га урилган «Жигули» ҳайдовчиси вафот этди
Қарши шаҳридаги марказий кўчалардан бирида юқори тезликда ҳаракатланиб келган «Жигули» бетон тўсиқдан ошиб ўтиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган «Нексия»га урилган. Оқибатда унинг ҳайдовчиси вафот этган. Бу ҳақда Kun.uz’га Қашқадарё вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати раҳбари Жавлон Бахтиев маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йил 1 июнь куни соат 12:37ларда Қарши шаҳридаги Ислом Каримов кўчасида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Ҳайдовчи Ю.А. бошқарувидаги давлат рақами 70 L 713 PА бўлган «Жигули» юқори тезликда ҳаракатланиб келиб, бошқарувни йўқотган. Сўнг йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиқдан ошиб ўтиб, қарама-қарши йўлдан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи М.А. бошқарувидаги «Нексия»га урилган.
Оқибатда «Жигули» ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий-амалий маркази Қарши филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан у вафот этган. «Нексия» ҳайдовчиси ҳам енгил тан жароҳати олган ва шифохонага ётқизилган.
Суриштирувларда аниқланишича, «Жигули» ҳайдовчиси белгиланган меъёрлардан ортиқ тезликда ҳаракатланган ва бошқарувни йўқотган.
Мавзуга оид
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
20:21 / 24.05.2025
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида автомобил бошқарган ўқувчилар аниқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
18:17 / 19.05.2025