«Air Astana» Алмати-Самарқанд-Алмати йўналишида илк қатновни амалга оширди
Бугун, 9 июнь куни Қозоғистоннинг «Air Astana» авиакомпанияси Алмати-Самарқанд-Алмати йўналишида Самарқандга илк қатновни амалга оширди. Бу ҳақда Самарқанд халқаро аэропорти маъмурияти хабар бермоқда.
Қозоғистоннинг Алмати шаҳридан КС121 рақами остидаги рейс билан учган Airbus 321 русумли самолёт Тошкент вақти билан 16:15да Самарқанд халқаро аэропортига келиб қўнган. Анъанага мувофиқ, ҳаво кемаси ўт ўчирувчи машиналари ёрдамида ҳосил қилинган сунъий сув аркаcи тагидан ўтиб, тўхташ жойига келган.
Тадбирда Қозоғистоннинг Самарқанддаги бош консулхонаси ва «Air Astana» авиакомпанияси вакиллари, Қозоғистоннинг Самарқанддаги консули Арсен Абдурахманов, вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят туризм ва спорт бошқармаси бошлиғи Б.Нуриллаев, ҳамда бошқа масъуллар иштирок этган.
Маълумот учун, жорий йилнинг 8 июнь куни «Uzbekistan Airways» АЖ томонидан «Самарқанд – Алмати – Самарқанд» йўналишида йўлга қўйилган авиақатновнинг биринчиси амалга оширилган эди. Миллий авиакомпания томонидан Қозоғистонга ҳафтанинг ҳар сешанба ва шанба кунлари парвоз амалга оширилмоқда. «Air Astana» авиакомпанияси эса ҳафтанинг ҳар чоршанба ва якшанба кунлари ўз рейсларини амалга оширишни режалаштирган.
Чоршанба куни
Олмаота-Самарқанд
- 15:35 (Олмаота вақти)
- 16:15 (Самарқанд вақти)
Самарқанд-Олмаота
- 17:45 (Самарқанд вақти)
- 20:20 қўниш (Олмаота вақти)
Якшанба куни
Олмаота-Самарқанд
- 11:20 (Олмаота вақти)
- 11:55 (Самарқанд вақти)
Самарқанд-Олмаота
- 13:25 (Самарканд вақти)
- 16:20 (Олмаота вақти)
Самарқанддан Олмаотага учиш вақти 1 соат 55 минут
Олмаотадан Самарқандга учиш вақти 1 соат 35 минут
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024