«Air Astana» Ўзбекистонга янги йўналишларда парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олди
"Air Astana" Ўзбекистонга янги йўналишларда парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, "Ўзавиация" агентлиги томонидан 2021 йил 8 июн куни Қозоғистон Республикасининг "Air Astana" авиакомпаниясига Туркистон – Тошкент – Туркистон ва Олмаота – Самарқанд – Олмаота йўналишларида Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди.
"Air Astana" авиакомпанияси "Нур-Султон – Тошкент - Нур-Султон" ва "Олмаота – Тошкент – Олмаота" йўналишлари бўйича мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун 2010 йил 18 ноябрдаги 78-К сонли эксплуатацион рухсатномасига ҳам эга.
Бундан олдин, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида янги йўналишларда aвиақатновлар йўлга қўйилиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
22:16 / 27.09.2024
Тўқаев кортежи маршрутидан ўқ отиш қуроллари топилди
20:17 / 27.09.2024
Қозоғистонда ўзининг ички органларини қарийб 19 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
14:00 / 27.09.2024
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасини демаркация қилиш шартномаси БМТга топширилди
19:18 / 25.09.2024