Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Нигерия ҳукуматининг мамлакатда Twitter фаолиятини тақиқлаш тўғрисидаги қарорини олқишлади
Нигерия ахборот ва маданият вазири Лай Муҳаммад мамлакатда 5 июндан Twitter фаолияти тўхтатилишини маълум қилганди.
АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп Нигерия ҳукуматининг мамлакатда Twitter ижтимоий тармоғи фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги қарорини олқишлади ва бошқа мамлакатларни ҳам шундай йўл тутишга чақирди. Бу ҳақда Би-би-си хабар бермоқда.
"Ҳозиргина мамлакат президентини блоклагани учун Twitter’ни тақиқлаган Нигерия давлатини табриклайман. Янада кўпроқ мамлакатлар эркин ва очиқ гапиришга имконият бермагани сабабли Twitter ва Facebook’ни тақиқлаши керак – барчанинг овози эшитилиши лозим. Ким бу ижтимоий тармоқлар, ўзлари ёмон бўлгани ҳолда ёмон ва яхши тўғрисида қарор чиқарадиган? Президентлик вақтимдан мен ҳам шундай қилишим керак эди. Аммо Цукерберг менга қўнғироқ қилди ва менинг нақадар қойилмақом эканлигимни айтиб Оқ уйга тушликка келди", дея Трампдан иқтибос келтиради Би-би-си.
Аввалроқ Нигерия ахборот ва маданият вазири Лай Муҳаммад мамлакатда 5 июндан Twitter фаолияти тўхтатилишини маълум қилганди.
Нигерия ҳукумати ва ижтимоий тармоқ ўртасидаги низо 2 июнда, мамлакат президенти Муҳаммаду Бухорийнинг айирмачиларни давлат биноларига ҳужум қилгани учун жазолаш тўғрисидаги таҳдиди ўчириб ташланганидан сўнг кучайди. Шунингдек, Twitter Бухорийнинг аккаунтини 12 соатга блоклаб қўйди.
Мамлакат ахборот ва маданият вазири ижтимоий тармоқни иккиёқлама стандарт ва айирмачиларга ён босишда айблади.
Унинг сўзларига кўра, «Нигерия яхлитлиги ва хавфсизлигига рахна солишга уринаётганлар доимий равишда ушбу ижтимоий тармоқдан фойдаланиб келмоқда».
Мавзуга оид
12:35 / 28.05.2025
Трамп: Канада "Олтин гумбаз" ҳимоясини 61 млрд долларга олади
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025