Жамият | 13:09 / 09.06.2021
18376
2 дақиқада ўқилади

Японияда Ўзбекистонда мавжуд 14та соҳа мутахассисига талаб юқори. Маошлар қанчадан бошланади?

Ҳозирда Японияда Ўзбекистонда мавжуд 14та соҳа мутахассисларига талаб юқори. Айниқса, қишлоқ хўжалиги бўйича ишчилар алоҳида қадрланади.

Япон тили ва касбий малака тест маркази директори Дилафруз Икромова АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Японияда ўзбекистонликлар учун қайси касбларга талаб юқори экани бўйича маълумот берди, дея хабар қилмоқда Kun.uz мухбири.

«2025 йилгача Япония 345 минг хорижлик фуқароларни ишга жалб қилади. Ҳозирда мамлакатда Ўзбекистонда мавжуд 14та соҳа мутахассисларига талаб бор. Айниқса, қишлоқ хўжалиги бўйича ишчилар алоҳида қадрланади. Ҳатто пандемия бўлганда ҳам қишлоқ хўжалиги ва қарияларни парваришлаш йўналишларида талаб тўхтамаган. Биз ҳозирда мазкур йўналишларда Японияда ишлаш истагидаги мутахассисларни тайёрлаяпмиз. Шунингдек, қурилиш, озиқ-овқатни қайта ишлаш ва бошқа соҳаларда ҳам таклифлар мавжуд.

Биздан Японияга ишлашга борувчи ишчилар – техник малакали (стажёр) ва махсус малакали турларга бўлинади. Табиийки, бу икки тоифа ойлик-маоши ҳар хил. Масалан, махсус малакали ишчиларнинг энг кам маоши 2000-2200 доллар атрофида бўлади. Техник малакали ишчилар қўлига тегадиган маош эса 1200-1500 долларга тўғри келади», деди у.

Аввалроқ, Японияга ишлаш мақсадида бориш учун қандай талабларга жавоб бериш кераклиги бўйича хабар берилганди.  

Хусусан, япон тилини билиш ва касб бўйича малака имтиҳонини топшириш зарурлиги, ишчида махсус сертификат бўлган тақдирдагина иш берувчилар у билан суҳбат ўтказиши ҳамда маъқул келса, шартнома тузиши маълум қилинган.

Исломбек Умаралиев
Тайёрлаган Исломбек Умаралиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид