Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқда 1 июлдан COVID-сертификатлар тизими ишга тушади
Ҳужжат рақамли ёки қоғоз шаклида берилади. У сертификат эгасининг коронавирусга қарши эмлангани, яқинда топширган тести натижаси манфий чиққани ёки касалликдан соғайганини тасдиқлайди.
Европарламент йиғилишида Евроиттифоқ ҳудудида эмланганлик сертификатлари жорий этилиши маъқулланди.
Коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатлар тизими 1 июлдан ишга тушади. Ҳужжат рақамли ёки қоғоз шаклида берилади. У сертификат эгасининг коронавирусга қарши эмлангани, яқинда топширган тести натижаси манфий чиққани ёки касалликдан соғайганини тасдиқлайди.
«Амалда бу учта турли сертификат бўлади», — дейилади Европарламент хабарида.
Европарламент қарорига кўра, ЕИ мамлакатлари бундай сертификат эгасидан карантинга жойлашиш ёки тест топширишни талаб қилиши мумкин эмас.
ЕИнинг бир мамлакатида берилган сертификат иттифоқдаги барча мамлакатлар ҳудудида қабул қилинади.
Мавзуга оид
10:38 / 21.05.2025
Киев ЕИни АҚШ сенаторларининг санкциялар бўйича ғояларини қабул қилишга чақирди
10:00 / 21.05.2025
ЕИ Россияга қарши тўртта режим доирасида санкциялар киритди
08:27 / 21.05.2025
ЕИ Путинга қаттиқроқ ва тезроқ босим ўтказишга қарор қилди
23:00 / 20.05.2025