Жамият | 09:41 / 10.06.2021
6082
2 дақиқада ўқилади

“3 сотих ердан 3 тоннагача хўжағат териб оламиз”. Боғбон билан суҳбат

Фото: KUN.UZ

Фарғона вилояти, Фарғона тумани, Водил қишлоғи, Бўстон оралиқ кўчаси 19-уйда хўжағат (малина) етиштирилади.

Боғбон Акмалжон Ғойибназаров хўжағат етиштиришдан ташқари қушларга ҳам қизиқади. Хонадонда ҳозирда булбул, саъва, бедана каби қушлар парвариш қилинмоқда. Боғбон томорқасида асалари ҳам боқади.

“Бизнинг деҳқончилигимиз асосан хўжағатдан. Келажакда хўжағат етиштириш ишини катта плантация даражасига олиб чиқиш ниятимиз бор. Ҳозирги кунда асосан хўжағатдан даромад бўляпти. Мева даромади май ойидан бошланади. Кеча 1-ҳосил терилди, эртага 2-ҳосил териб оламиз. Хўжағат асосан совуқ, намлик юқори бўлган ҳудудларда ўсади.Чунки намлик юқори бўлмаган ҳудудда сув камроқ бўлади. Ҳаво ҳарорати юқори бўлади.

Хўжағат худди шолидек сувни кўп ичади. Хўжағат билан боболаримиз шуғулланишган. Биз эндиликда оталаримиздан ушбу мевани етиштириш сирларини ўрганяпмиз. Хўжағат навларини яхшилаш, ҳосилдорлигини ошириш йўлида ҳаракат қиляпмиз. 1-теримда ҳар бир сотихдан 5-10 кггача мева терамиз. 1-3 марта терилгандан кейин ҳар сотихдан 20-25 кггача мева терамиз. 

Ҳаво ҳарорати ортиқча исиб кетса, хўжағат ҳосилига таъсир қилади. Ҳосилдорлик юқори мавсум бу 2 мавсум ҳосил беради. Айниқса, ёзнинг май, июнь ва июль ойларида ҳосилдорлик юқори бўлади. 2-ҳосилда 1-ҳосилга қараганда камроқ мева беради. Чунки 2-мавсумда ҳаво ҳарорати пасайиб кетади. 2 мавсумни ҳисобга олиб айтадиган бўлсак, йилига шу томорқадан 3 тоннагача ҳосил йиғиб оламиз”, дейди Kun.uz мухбири билан суҳбатда Акмалжон Ғойибназаров.

Сарвар Зияев, 
Kun.uz мухбири

Мавзуга оид