Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирус: Кунлик ҳолатлар сони яна 200дан оша бошлади, бир бемор вафот этди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 200дан ортиқ янги касалланиш ҳолати аниқланиб, соғайганлар сони 200дан камроқ бўлгани, бир бемор вафот этгани ҳақида хабар берди. Шифохоналарга ётқизилган беморлар сони яна 3,3 мингдан ошган.
«2021 йил 9 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 102605 (+243) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.
Сўнгги кунларда кунлик касалланиш ҳолатлари сони 200дан ошмаётганди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 6 нафари Андижон вилоятида,
- 7 нафари Бухоро вилоятида,
- 27 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 1 нафари Навоий вилоятида,
- 4 нафари Наманган вилоятида,
- 25 нафари Самарқанд вилоятида,
- 4 нафари Сирдарё вилоятида,
- 7 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 13 нафари Фарғона вилоятида,
- 6 нафари Хоразм вилоятида,
- 33 нафари Тошкент вилоятида,
- 108 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Бухоро вилоятида 8 нафар,
- Жиззах вилоятида 14 нафар,
- Наманган вилоятида 4 нафар,
- Самарқанд вилоятида 24 нафар,
- Тошкент вилоятида 34 нафар,
- Тошкент шаҳрида 107 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 98592 (+191) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 702 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3311 нафар бемор даволанмоқда.
Мавзуга оид
11:40 / 13.12.2022
Ўзбекистонда кунлик коронавирус статистикаси сезиларли пасайди
10:54 / 07.12.2022
Тошкент шаҳрида бир кунда 100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди
10:10 / 04.12.2022
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони февралдаги даражага қайтди
11:15 / 02.12.2022