Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Томчилатиб суғоришда адирдаги янтоқзорни пахтазорга айлантирган деҳқон
Ҳамидулло Солиев Чортоқ туманидаги адирларда деҳқончилик қилади. У сув чиқмас баланд адирга пахта етиштиришга ўзи ҳам ишонмаган. Чунки сувсиз ерда ҳосил олиш амримаҳол эди.
Муаммони ҳал этишда томчилатиб суғориш усули ёрдам берди.

"Томчилаб суғоришнинг афзаллиги зўр экан. Минерал ўғит неча килодан кетса, ўзидан ташланади. Оқиб кетмайди. Бир сув таровида беш гектар ерни суғорамиз. 4 соатда битта карта тугайди, кейингисига ўтамиз", - дейди чортоқлик фермер. Ҳамидулло ака томчилатиб суғоришни кенг тарғиб қилмоқчи.

Фермер ҳозирда сув қувурларини эгатларга тортиб чиқмоқда. Унинг айтишича, ўтган йили 24 сентнерден ҳосил олган. Бу йил ҳосилдан умиди катта.

Фермернинг даласини оилавий пудратчиларга 1 гектардан тақсимлаб берган. 7 нафар сувчиси ҳам бор. Қаҳрамонимиз 31 нафар ишчи билан 24 гектар ерни парвариш қилмоқда.






Мавзуга оид
17:02 / 02.04.2025
Етакчи тадбиркорлар аҳоли томорқасига сифатли уруғ ва кўчат етказиб беради
17:04 / 14.03.2025
Чигит экадиган пайт келди, аммо барча ҳудудларда эмас
20:16 / 19.10.2024
Тундаги ўқ овози – Чортоқдаги қотиллик тафсилоти
10:23 / 14.09.2024