Ўзбекистон | 08:59 / 11.06.2021
2585
1 дақиқада ўқилади

Туркия ва Хоразм ўртасида авиақатнов йўлга қўйилди

11 июнь куни Туркиянинг «Turkish Airlines» авиакомпанияси Истанбул – Урганч йўналишида биринчи парвозни амалга оширди.

Airbus A320 ҳаво кемасида 3,5 соат парвоз қилган йўловчилар «Урганч халқаро аэропорти»да тантанали кутиб олинди. 

Режага кўра, ушбу йўналишда парвозлар ҳафтада бир маротаба – жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

«Turkish Airlines» дунёнинг энг йирик авиакомпанияларидан бири бўлиб, 120дан ортиқ мамлакатга парвозларни амалга оширади.

Мавзуга оид