Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МИБ: Қашқадарёда ота жазодан қўрқиб 20,5 млн алимент тўлади
Қашқадарё вилояти Китоб туманида фуқаро судда алимент тўламасликнинг оқибатлари тушунтирилгачгина фарзандлари моддий таъминоти учун 20,5 млн сўм тўлади. Бу ҳақда МИБ вилоят ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг 2018 йил 21 июлдаги ижро варақасига асосан қарздор Б.У.дан ундирувчи И.Р. фойдасига 2 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Қарздор бир муддат алимент пулларини тўлаган бўлса-да, 2019 йилнинг 1 октябридан бошлаб тўлов қилмаган. 2021 йилнинг 1 июль кунига қадар жами 21 ой учун 20 млн 515 минг сўм алимент тўловларини тўламай келган.
Тўпланган ҳужжатлар ЖИБ Китоб туман судига тақдим қилинган.
Суд жараёнида қарздорга алимент тўламасликнинг ҳуқуқий оқибатлари тушунтирилгач, суд залининг ўзидаёқ мавжуд қарздорликни бартараф этган.
Мавзуга оид
20:20 / 27.05.2025
Учқўрғон ҳокимлиги ходими икки аёлидан фарзандларига бир неча йиллик алимент қарзини тўламаяпти
14:15 / 09.04.2025
Тошкент шаҳрида ота 1,7 млрд сўм алимент тўлади
12:28 / 26.12.2024
Навоийда 2,5 йилдан бери қидирувда бўлган ота “дача”дан топилди
16:17 / 02.11.2024