Жамият | 09:20 / 12.06.2021
2682
1 дақиқада ўқилади

Нукусда 18 ёшли қиз ўзини «Қизкеткен» каналига ташлади. Бундан олдин у ерга 16 ёшли қиз ўзини ташлаганди

Миллий гвардия ахборот хизмати хабар беришича, 10 июнь куни соат 22:10 ларда Нукусда хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари келиб тушган хабарга кўра кўрсатилган манзилга етиб борган. Улар шаҳар ҳудуди бўйлаб ўтган «Дўстлик» каналига ўзини ташлаган қизни сувдан қутқариб олган.

Суриштирувлар мобайнида қиз Қораўзак туманида яшовчи 2002 йилда туғилган фуқаро У.T. экани маълум бўлди. У шаҳар тиббиёт бирлашмасига етказилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ички ишлар бўлими томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Aввалроқ, Мўйноқда 12 ва 11 ёшли ака-ука каналда чўкиб кетганди. Ундан олдин эса Нукусда 16 ёшли қиз ўзини «Қизкеткен» каналига ташлади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Kun.uz «Қизкеткен» каналига калла ташлаган болалар нега ҳалок бўлганига батафсил тўхталганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид