Ўзбекистон | 18:24 / 12.06.2021
1424
2 дақиқада ўқилади

Қўқон шаҳрида Туркий кенгаш туризм масалалари вазирларининг VI йиғилиши бўлиб ўтади

Қўқон шаҳрида 23-24 июнь кунлари Туркий кенгаш туризм масалалари вазирларининг VI йиғилиши ва Туризм бўйича ишчи гуруҳнинг XV йиғилиши бўлиб ўтади

Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати малумотига кўра, Туркий кенгаш туризм масалалари бўйича вазирларининг 2020 йил ўтказилган V йиғилиши якуний баёнига кўра, туризм масалалари вазирларининг навбатдаги VI йиғилиши ва Туризм бўйича ишчи гуруҳнинг XV йиғилишини 2021 йилнинг 23-24 июнь кунлари Қўқон шаҳрида ўтказишга келишилган.

Йиғилишда кенгашга аъзо давлатларда туризм соҳасининг пандемиядан кейинги тикланиши, «Табаррук зиёрат» лойиҳасини амалга ошириш ҳамда аъзо давлатларнинг йирик шаҳарлари ўртасида халқаро авиарейсларни тиклаш каби муҳим масалалар муҳокама қилиниши кўзда тутилган.

Тадбир доирасида ташриф иштирокчилари Фарғона вилоятининг ҳунармандчилик, экотуризм ва гастрономик салоҳияти, зиёрат туризм имкониятлари билан таништирилади.

Ушбу тадбир Ўзбекистоннинг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига аъзо бўлганидан кейинги вазирлар даражасидаги биринчи тадбир ҳисобланади.

Аввалроқ Фарғона туманининг Водил қишлоғи туризм қишлоққа айлантирилиши ҳақида хабар берилган эди. 

 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид