Ўзбекистон | 16:27 / 12.06.2021
1149
1 дақиқада ўқилади

Сергелида айрим кўчалар вақтинчалик ёпилади

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида ёшлар фестивали ўтказилиши муносабати билан  бугун, 12 июнь куни айрим кўчалар вақтинчалик ёпилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Сергели тумани Меҳригиё кўчасида жойлашган автотураргоҳ ҳудудида Ёшлар ойлиги доирасида ёшлар фестивали ўтказилиши муносабати билан бугун, 12 июнь куни соат 18.00 дан 22.00гача Меҳригиё кўчасининг Жаҳонаро кўчаси кесишмасидан Мирзо Турсунзода кўчаси кесишмасигача бўлган бўлган қисмида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади. 

Вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга бошқа айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид