Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда газ портлаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
Хитойнинг Хубэй провинцияси Шиян шаҳрида газ портлаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, 37 киши оғир жароҳат олди. Хитой марказий телевидениесининг маълум қилишича, қутқарувчилар вайроналар остидан 144 кишини чиқариб олишган.
Портлаш 13 июнда маҳаллий вақт билан соат 6:30да Чжанван туманидаги турар жой мажмуаси ҳудудида юз берган. Мажмуа ёнида озиқ-овқат бозори жойлашган ва портлаш юз берган вақтда у ишлаётган бўлган. Портлаш тўлқинидан бозордаги 40тага яқин дўкон вайрон бўлган.

Ҳозирда воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Шаҳар маъмурияти аҳолини жароҳат олганлар учун қон топширишга чақирган.
Мавзуга оид
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
13:37 / 07.05.2025
Европа комиссияси Россия газидан воз кечиш режасини тақдим этди
13:48 / 06.05.2025
Европа Иттифоқи 2027 йил охирида Россиядан барча газ импортини тақиқламоқчи
15:20 / 01.05.2025