Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2021 йилда Ҳажга боришни режалаштирган ўзбекистонликларнинг навбати кейинги мавсумга сақлаб қолинади
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Саудия Арабистони ҳукуматининг «Ҳаж-2021» мавсумини ташкил этиш бўйича чиқарган қарори юзасидан расмий баёнот берди.
Маълум қилинишича, Саудия Арабистони подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ҳаж ва умра вазирликлари томонидан ҳожиларнинг соғлиғини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида «Чет эл фуқаролари учун Ҳаж зиёратини чеклаш, маҳаллий аҳоли ва мамлакатда доимий яшовчи резидентлар учун Ҳаж тадбирини ўтказиш тўғрисида» ҳукумат қарори Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Саудия уламолари Кенгаши, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, ислом мамлакатларидаги кўплаб фатво ҳайъатлари ва бошқа илмий марказлар томонидан маъқулланган.
Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши ҳам Саудия Арабистони ҳукуматининг ҳожилар манфаатлари, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилишни таъминлаш нуқтайи назаридан қабул қилган ушбу қарорини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Шунингдек, «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши ҳаж сафарига боришни режалаштирган Ўзбекистон фуқароларининг навбатлари кейинги мавсум учун сақланиб қолишини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси сабабли 2021 йилда Ҳаж зиёратини 18 дан 65 ёшгача бўлган ҳамда коронавирусга қарши эмланган Саудия Арабистони подшоҳлиги фуқаролари ва доимий яшовчи резидентлар адо этиши мумкинлиги белгиланган.
Саудия ҳукумати қарори билан зиёратчилар сони жами 60 минг киши этиб белгиланган. Ислом дини арконларидан бири бўлган Ҳаж ибодатлари жорий йилнинг 17-22 июль кунлари адо этилади.
Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
19:00 / 19.05.2025
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр
22:15 / 14.05.2025
Трамп араблар даврасида. У Фаластинни тан оладими?
22:01 / 13.05.2025