Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимпиада ғолиблари тайёрлаган ўқитувчилар малака оширишдан озод этилади
Ўқитувчилар малакасини ошириш даврийликдан давомийликка ўтказилди - олимпиада ғолиблари тайёрлаган ўқитувчилар малака оширишдан озод этилади.
14 июнь куни АОКАда Халқ таълимида малака ошириш тизимининг электронлаштирилишига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида ишга туширилган янги электрон платформа ҳақида маълумот берилди.
Жорий йилнинг 1 март санасидан бошлаб, халқ таълими тизими раҳбар ва педагог ходимлари учун «Ҳаёт давомида ўқиш» тамойили асосидаги малака ошириш таълим кредит-модуль шаклида Узлуксиз касбий таълим электрон платформаси орқали ташкил этилди. Эндиликда ўқитувчилар йил давомида истаган шароит ва вазиятда, ўзига қулай тарзда ўз малакаларини ошириши мумкин.
Электрон платформада раҳбар ва педагог ходимлар учун қуйидаги имкониятлар яратилган:
- Махсус платформа tas-ix да жойлаштирилгани ва персонал компьютер билан бирга мобил телефон орқали (android, ios) кириш имконияти;
- мустақил онлайн рўйхатдан ўтиш ва малака ошириш;
- ҳар бир тингловчининг шахсий кабинети;
- малака оширишни бошлашдан олдин касбий компетенциялар бўйича диагностикадан ўтиш;
- диагностика натижаларига асосан индивидуал касбий ривожланиш траекториясининг шаклланиши;
- индивидуал траекторияга асосан платформадан томонидан эҳтиёжга асосланган курсларнинг таклиф этилиши;
- ҳар бир курсдаги алоҳида мавзу бўйича видеодарс, тақдимот, адабиётлар мавжудлиги;
- ҳар бир мавзудан кейин ўзлаштириш даражасини аниқлаш имконияти (агарда тингловчи маълум мавзуни ўзлаштириши паст бўлса кейинги мавзулар очилмайди);
- раҳбар ва мутахассислар камида 30 соат (15 кредит), педагоглар 36 соат (18 кредит) малака оширишдан ўтгандан кейин малака оширганлик тўғрисидаги электрон сертификат;
- ҳар бир тингловчининг натижаларидан келиб чиқиб шахсий портфолиоси шаклланиши;
- муқобил малака ошириш шаклларидан фойдаланиш ва учун муайян кредит тўплаш имконияти;
- малака ошириш даврида турли вебинарларда чекланмаган вақтда ва чекланмаган тингловчилар сони иштирок этиши (бунда тингловчи онлайн вебинарда иштирок этмаса вебинарнинг архивини кўриши мумкин).
Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Фарҳод Каримовнинг сўзларига кўра, бу платформа орқали ўқитувчининг билим даражаси холис тарзда баҳоланади.
«Тингловчи курсни ўзлаштиргач, унга давлат намунасидаги сертификат берилади. Ўқитувчига катта имкониятлар ҳам яратилади, масалан у ўз хоҳиши билан бошқа халқаро платформаларда малакасини оширса, ёки ўзи тайёрлаган ўқувчи вилоят, республика, халқаро олимпиадаларда ғолиб бўлса тегишли маълумотни платформага киритиш орқали ўқитувчи малака оширишдан озод этилиши ҳам мумкин», деди у.
Мавзуга оид
20:08 / 23.05.2025
Қашқадарёда ўнлаб педагогларга устама тўлаш техник масалалар сабаб тўхтатиб қўйилди
09:00 / 18.05.2025
“Ижтимоий тармоқлар қонуни” ва грин-картадаги лидерлик — ҳафта дайжести
17:10 / 02.05.2025
“Жаҳлдор ўқитувчи” — Самарқандда педагог болаларга ўта қўпол муносабатда бўлди
23:22 / 25.04.2025