Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев ҳафта охирида Андижонга боради
Президент Шавкат Мирзиёев Андижонга боради. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов томонидан ўтказилган брифингда маълум қилинди.
Президент матбуот котиби бу ҳафта давлат раҳбари қатнашадиган тадбирлар тўғрисида батафсил маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун соғлиқни сақлаш соҳасига оид масалалар ва таклифлар (биринчи навбатда онкология ва гематология йўналишларига оид) ҳамда Тошкент вилоятининг Татаристон билан ҳамкорлиги юзасидан тақдимотлар ўтказилади.
“Бу ҳафтада ҳам президентимизнинг кун тартиби тиғиз бўлади.
Бугун соғлиқни сақлаш соҳасига оид масалалар ва таклифлар (биринчи навбатда онкология ва гематология йўналишларига оид), ҳамда Тошкент вилоятининг Татаристон билан ҳамкорлиги юзасидан тақдимотлар, эртага олий таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва жорий йилги қабул жараёнига тайёргарлик бўйича видеоселектор ўтказилиши белгиланган.
Шунингдек, 15 июнь куни президентимиз Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумат ишлари бўйича вазири Ал-Гергави ва 16 июнь куни эса Татаристон Президенти Рустам Минниханов билан учрашувлари мўлжалланган.
17-18 июнь кунлари президентимизнинг Андижон вилоятига сафари режалаштирилмоқда”, деди Шерзод Асадов.
Билдирилишича, булар ҳақида Ўзбекистон президентининг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида ҳафта давомида хабар бериб борилади.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025