Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Учтепа туманининг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти вақтинча ўчирилади
Тошкент шаҳри Учтепа туманининг айрим ҳудудларида иссиқ сув ўчирилади. Бу ҳақда «Тошиссиққуввати» матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 14 июнь куни соат 22:00 дан 15 июнь 18:00 га қадар Учтепа туманидаги 14-мавзе ҳамда қисман 15-мавзеда жойлашган 44 та кўп квартирали уйлар, 3 та мактабгача таълим ташкилоти ва 4 та маъмурий бинода иссиқ сув таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади.
Қайд этилишича, бу каби чоралар туманнинг Лутфий кўчасидан ўтувчи Ди-800 миллиметр магистрал иссиқлик тармоғида 74 метр эскирган иссиқлик қувурларини алмаштириш ишлари билан боғлиқ. Айни дамда Учтепа туман иссиқлик таъминоти бошқармаси ишчи-ходимлари томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:10 / 24.05.2025
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди
19:45 / 21.05.2025
Тошкентнинг 4 та туманида иссиқ сув таъминоти вақтинча ўчирилади
09:41 / 16.05.2025
Мактаб ўрнига “дом”, 167 жабрланувчи. Тошкентда “новостройкачи”ларга нисбатан йирик суд иши бошланди
08:13 / 06.05.2025